Кенгаш аъзоларининг вазифаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида илмий асосланган маслаҳат ва тавсиялар бериш, давлат органлари ва идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилишда ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат.
«Маълумки, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид ечимини кутаётган муаммолар айнан мурожаатлар билан ишлаш бўйича кундалик амалиётда, мониторинг ташрифлари ва ўрганишларида юзага чиқади. Ушбу ҳолатларни чуқур илмий таҳлил қилиш ва хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Ҳар жиҳатдан пишиқ, пухта тайёрланган қонунларда ҳаётий ва халқчил тамойиллар устувор аҳамият касб этса, уни амалиётга татбиқ қилиш ҳам самарали кечади», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.