Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади
Ўзбекистонда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамаларга йиғим жорий этилади. Бу ҳақда 2024 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланди.
Унга кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи учун йиғимлар ставкалари қуйидагича бўлади:
- юк кўтариш қуввати 10 тоннадан 25 тоннагача бўлса — БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);
- юк кўтариш қуввати 25 тоннадан 35 тоннагача бўлса — БҲМнинг 8 баравари (2,72 млн сўм);
- юк кўтариш қуввати 35 тонна ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм).