2023 йил 29 декабрда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк парвози Airbus А330 самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди.
Биринчи рейс ҳар қандай авиакомпания учун муҳим қадамдир. Йўловчи ташиш хизматини бошланиши билан авиакомпания бошланғич босқичдан ўзининг асосий вазифаларини бажаришга ўтмоқда. Булар: шаҳар ва мамлакатларни бир-бири билан боғлаш, дунё аҳолисини бирлаштириш, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг транспорт, туризм ва бизнес имкониятларини кенгайтиришдир.
Эртаси куни, 28 декабрда авиакомпания парвозлар ва кабиналар экипажларини фаолиятини синовдан ўтказиш, шунингдек йўловчилар ташиш хизматини йўлга қўйишдан аввал барча талаб ва тартибларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Самарқанддан Тошкентга намойиш рейсини муваффақиятли ташкил этди.
Ҳозирги кунда авиакомпания чартер асосида парвозларни йўлга қўйишни мақсад қилган, аммо баҳор-ёз мавсуми бошига келиб мунтазам рейсларни амалга оширишни ва веб-сайтида, кассалар ва онлайн-агрегаторлар орқали чипталарни сотишни режалаштирган.
Air Samarkand — Самарқанд халқаро аеропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпаниясидир. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган.
Авиакомпаниянинг асосий мақсади Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан-тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ пунктларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беришдир.
Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз Airbus А330, А320 ва А321 самолётларидан иборат.
Матбуот учун алоқа рақамлари:
Олег Иванов
PR Директор
Air Samarkand
Тел: +998 (90) 829 22 77
oleg.ivanov@samair.uz
www.airsamarkand.com
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.