Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди


Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармони билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Минтақада ягона давлат илмий-тадқиқот муассасаси, яъни Марказий Осиё халқаро институти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ — 4811-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Институтнинг асосий вазифаси Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида рўй бераётган ташқи сиёсий, ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденцияларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.