Хоразмда фермер ернинг унумдор тупроғини қазиб, давлатга 1,2 млрд сўм зарар етказди

Хоразмда фермер ернинг унумдор тупроғини қазиб, давлатга 1,2 млрд сўм зарар етказди


Хоразм вилояти Янгиариқ туманида экин ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда тумандаги “Г.К.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Қармиш” маҳалласи ҳудудидаги юқори бонитетли 2,3 гектар экин ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олиб, жами 1,2 миллиард сўм қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.