Фарғонада Nexia — 3 ва Tracker тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фарғонада Nexia-3 ва Tracker тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Nexia — 3 ҳайдовчиси асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.

Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P — 146 автомобил йўлининг Фарғона тумани «Янгиобод» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Фарғонада Nexia — 3 ва Tracker тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Nexia — 3 русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Tracker'га урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, Nexia — 3 автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.