Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
Иссиқлик энергияси истеъмоли датчикларини алмаштириш зарурати туфайли бугун, 4 январ куни қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади: - Яккасарой тумани: Бошлиқ ва Қушбеги мавзелари.
- Сергели тумани: Авиа шаҳарча ва Олтин Водий кўчалари.
- Миробод тумани: Г. Алиев кўчаси.
Иссиқлик таъминоти ишлар тугаши билан (тахминан бугун соат 18:00 гача) тикланади.
«Веолиа Энергй Ташкент» МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқлик таъминотини тезроқ қайта тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.