Ҳайдовчи давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган.
Аниқланишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган.
Captiva ҳайдовчиси автомобилининг давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, қарама- қарши йўналишда ҳаракатланган.
“Жорий йилнинг 1 январга ўтар кечаси Captiva русумли автомобилимда қарама-қарши йўналишда ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бу ҳолат такрорланмайди, -дея таъкидлади қоидабузар ҳайдовчи.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра, автотранспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.