Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда — Статистика агентлиги

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда — Статистика агентлиги


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган. Яъни Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.