Мазкур Фармонда белгиланган 18 000 ўринли талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Давлат-хусусий шерикчилик бўйича консалтинг бўлими бошлиғи, директор ўринбосари Маркос Мартинез Гарциа ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган Rebel Group International bv. консалтинг компанияси раҳбари Rolf Dauskardtlar билан вазирлик биносида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашув давомида, лойиҳа доирасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойларини қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалга оширилган ишлар ҳисоботи муҳокама қилинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари С. Бузрукхонов бугунги кунда талабалар турар жойларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу лойиҳанинг долзарблигини таъкидлаб ўтди ҳамда ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.