Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида божхона ишлари бўйича ўзаро кўмаклашишга оид битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида божхона ишлари бўйича ўзаро кўмаклашишга оид битим тасдиқланди


“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ — 27-сон, 17.01.2024 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

Мазкур баённома 2023 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.