Жорий йилнинг 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилган эди.
Агентлик жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилди.