Уч хотинига алимент тўлмагани учун қамалган эркак қарзларини тўртинчи хотини тўлади

Уч хотинига алимент тўлмагани учун қамалган эркак қарзларини тўртинчи хотини тўлади

Эрака уч собиқ хотинига алимент тўламагани учун 15 суткага қамалганди. Эркакнинг тўртинчи хотини алиментни тўлаб, эрини қамоқдан озод қилди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эркак уч нафар собиқ хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламаган сабаб 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик.

МИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур отанинг алменти тўланиб, озодликка чиққан. Энг қизиғи, қарздорлик эрнинг амалдаги турмуш ўртоғи томонидан тўлиқ тўланган.

Ушбу шахснинг фарзандлари таъминоти учун 2023 йилнинг декабр ойи ҳолатига кўра қарийб 25 млн сўм алимент қарздорлиги бўлган.

Суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қоплангани сабабли у жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.