Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади


Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 9-12 даражагача илийди.

23-24 январ кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади. 24 январда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январ кунлари ҳарорат кечалари 2-5 даражагача, кундуз кунлари 12-15 даражагача кўтарилади, шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат 2-7даражага пасаяди.

25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи 4-9 даража пасаяди, шимолий ҳудудларда кечаси 6-11 даража совуқни ташкил этади, кундузи 2-7 даража совуқдан ошмайди.

26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси — 2 совуқ — 3 илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, шимолда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда: бугун қуёшли ва очиқ ҳаво бўлиши кузатилади. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12даража илиқни ташкил этади.

23-24 январ кунлари пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с бўлади. Ҳаво ҳарорати 23 январда кечаси 0-2о илиқ атрофида бўлади, 24 январда кечаси 3-5о илиққача кўтарилади, кундузи 23-24 январда ҳарорат 12-14даража илиқ атрофида бўлади.

25 январда пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7даража илиққача кўтарилади, кундузи 7-9даража илиққача пасаяди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.