Германия ўзбекистонликларга 50 минг иш ўрни таклиф қилмоқда

Германия ўзбекистонликларга 50 минг иш ўрни таклиф қилмоқда

Номзодларга 9 тадан ортиқ иш ўринлари ва минг, икки минг евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти.

Германия ўзбекистонликларни бир қатор соҳа бўйича ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. https://t.me/migratsiyaagentligi/13645

Номзодлар тил билиш даражасига қараб тўғридан-тўғри ёки дуал таълим орқали ишга жалб этилиши мумкин. Ушбу давлатда ишлаш истаги бўлган номзодлар қуйидаги соҳа ва касбларда бўш иш ўринлари учун рўйхатдан ўтишлари мумкин:

− ҳамшира;

− юк машинаси ҳайдовчиси;

− юк ва қишлоқ хўжалиги машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

− меҳмонхона;

− ресторан;

− туризм;

− ҳунармандчилик;

− мехатроника;

− қурилиш ва бошқа соҳалар.

Номзодларга ausbildung (дуал таълим) асосида ишга жалб қилинганда 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилинганда 2000 евродан бошланувчи маош таклиф этиляпти.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.