Навоийдаги маҳаллалардан бирида «Шарманда тахтаси» пайдо бўлди

Навоийдаги маҳаллалардан бирида "Шарманда тахтаси" пайдо бўлди

Омбудсман ҳолатга муносабат билдириб, бу ишни инсон ҳуқуқларига зид дея ҳисоблади.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида «Шарманда тахтаси» илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Қолаверса, ЖКнинг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.