Мактабда дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилиши юзасидан изоҳ берилди

Мактабда дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилиши юзасидан изоҳ берилди

Келтирилишича, асосий мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

Мактабда дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилиши юзасидан изоҳ берилди
Ушбу хабар юзасидан Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги Матбуот котиби Дилфуза Собирова расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 5 февраль куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги иаьлум қилинган.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

“Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган”,- дейилади хабарда.

Таькидланишича, бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.