Махсус харбий кийим кийиб қўқонлик «табиб»ни ҳимоя қилган «тан соқчи»лар жазоланди

Махсус харбий кийим кийиб қўқонлик "табиб"ни ҳимоя қилган "тан соқчи"лар жазоланди

Қўқонлик «табиб»нинг фаолияти юзасидан ИИО томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда қўқонлик «табиб» номи билан танилган Иқболжон Солиев исмли шахсни бир нечта қўриқчилар қўриблаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Унга кўра, расмда акс этган махсус харбий кийимдаги 4 нафар «Тан соқчи»ларига нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

«И.Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.