Қозоғистонда совуқда йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Қозоғистонда совуқда йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Ичида йўловчилар, жумладан 17 нафар болалар бўлган йўловчи автобуси Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ФВВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 15 февраль куни “Астана-Челябинск” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган. Жақси тумани қутқарувчилари зудлик билан чақирув жойига етиб боришган. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетишди.

Қозоғистонда совуқда йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Йўловчилар ичида жароҳат олишлар бўлмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.