Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8о совуқ, шимолда 7-12о совуқ, баъзи жойларда 16о совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3о совуқ 2о илиқ, 21-23 февралда 0-5о илиқ атрофида бўлади.
Бугун кундузи кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага 2 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.
21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Йўлларда яхмалак кузатилади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.