Ўзбекистонда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жорий йил 23-29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши эҳтимоли бор.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», – дейилади хабарда.