Маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофоти 600 млн сўм бўлган киберспорт мусобақаси ташкил қилинади.
Мазкур ўйинлар ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.
Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан касблар танловида ғолиб бўлган ёшларни ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Ёшлар ишлари агентлиги белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.