Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди — видео

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳодисага изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит ўқитувчига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 февраль куни 103-мактабнинг 6-синфида ўтилган математика дарсида содир бўлган. Дарс вақтида ножўя хатти-ҳаракатлари учун ўқувчи З.Н. ўқитувчи томонидан синфхонадан чиқариб юборилган. Яна бир ўқувчи У.З. бир вақтда бу тартибсизликка қўшилган.

Мазкур ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиш ишлари, хусусан, ўқувчиларнинг ота-оналари, мактаб раҳбарияти вакиллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқотлар ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган. Юзага келган вазиятга тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Болалар масалалари бўйича Чилонзор тумани комиссиясига тақдим этилган.

Комиссиянинг мазкур ҳолат бўйича ўрганиш хулосаси жорий йилнинг 28 февраль куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.