Ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаларида 1,5 минг нафардан ортиқ вояга етмаганлар жабрланган.
Қайд этилишича, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.
Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли, 2023 йилда жами
16 млн дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган, жумладан 13 млн дан кўп қўпол қоидабузарлик, 42 мингга яқин транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш,
300 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Оқибатда, 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Йиғилишда, шунингдек, ўтган йили содир этилган жиноятларнинг 82,7 фоизи фош этилгани, қидирувда бўлган 7563 нафар шахс ушлангани, 450 нафар бедарак йўқолган шахс топилгани таъкидланди. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган 6 минг 455 жиноят аниқланди.
Маълум қилинишича, мамлакатда жиноятларнинг умумий сони ҳар 100 минг аҳолига 289 тани ташкил этган. Бу салбий кўрсаткич Тошкент шаҳрида 735 тани, Тошкент вилоятида 415 тани, Сирдарё вилоятида 378 тани, Фарғона вилоятида 328 тани ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.