Ўзбекистонлик пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистонлик пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда

Номзодларга 1800 евродан бошланувчи ойлик маош таклиф этилади.

Ўзбекистондаги 18-40 ёшли пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Номзодларга 1800 евродан бошланувчи (солиқлар ушланган кейин) ойлик маош таклиф этилмоқда. Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан қоплаб берилади.

Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

— 18-40 ёш;
— немис тили бўйича Гёте, ECL, ÖsD ёки Telc дан B1 сертификат;
— электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи;
— соҳада камида 1 йиллик тажриба.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.