Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Прокуратура ҳолатни назоратга олди.
Қайд этилишича, ўрганиш натижасида ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлганлиги аниқланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.