Хоразмда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклади

Хоразмда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклади


Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалмоқда.

Бош прокуратура Матбуот хизмати бошлиғининг маълум қилишича, ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги хабар қилинмоқда.

МАНБА: DARAKCHI.UZ

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.