Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда польшалик Бартел Матеушга қарши қора доналарда ўйнади. Рақиб 18-юришдан бошлаб кичик ноаниқликларга йўл қўя бошлади. Бунинг оқибатида ҳамюртимизнинг устунлиги ошиб борди. 26-юришга келиб Нодирбек 2та йўли очик пиёда устунлигага эга бўлди. Бартел уларни тўхтат олмаслигига кўзи етгач, 28-юришда таслим бўлди.
Нодирбек Абдусатторов бугун ғалаба туфайли очколарини 4,0 тага етказди ва жадвалда яққол пешқадамга айланди
Ватандошимиз 4 март, душанба куни ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.