Санэпидқўмита ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Санэпидқўмитанинг Яккасарой тумани мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Ўрганишлар давомида савдо маркази ҳамда овқатланиш шохобчаси раҳбари билан профилактик суҳбат олиб борилди. Кеча иш вақти тугаганидан сўнг овқатланиш шохобчасида якуний дератизация (кемирувчиларни қириш) ишлари ўтказилган.
«Ҳурматли тадбиркорлар сизларга шуни эслатиб ўтамизки, савдо марказлари, овқатланиш корхоналари доимий равишда объектда зарарсизлантириш ишлари ўтказилиб турилиши учун Санепидқўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, хусусан хусусий дезинфекция ташкилотлари билан шартнома тузиб, вақти-вақти билан ҳудудда инфекциялар, зараркунандаларга қарши зарарсизлантириш ишларини олиб борилиши лозим», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.