Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига айлантирилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига айлантирилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ — 114-сонли қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ташкил этилди.

Қарор билан Статистика агентлиги ҳузуридаги Статистика кенгаши янгиланган таркибда ташкил этилиб, унинг ваколат ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилди.

Статистика агентлиги тизимида интеграция жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида, 2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан қўйидаги маълумотларни олиш мақсадида интеграция қилинади:

✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг корхона
ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги;

✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни
ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги;

✅ Адлия вазирлигининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги;

✅ «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖнинг
биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги;

✅ «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги;

✅ IT-Park дирекциясининг резиденти бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларига интеграция қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.