Таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова халқаро рекордни янгилади

Таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова халқаро рекордни янгилади


Ўзбекистонлик таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирди.

Қайд этилишича, у ушбу дарсларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, мамлакатимиздаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини янада ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ташкил этган.

Шунингдек, эксперт ижтимоий тармоқларда ҳам фаол бўлиб, уни миллионлаб фойдаланувчилар кузатади. Мутахассис молиявий саводхонлик атамасини биринчилардан бўлиб Ўзбекистонга олиб кирган ва ҳозирги кунга қадар 75 мингдан зиёд одамга билим берган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ш. Ибрагимова аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилган “Perfect woman bussines club” асосчиларидан, “Growth Academy” болалар ўқув маркази, МДҲ давлатларида ягона бўлган кўсак қуртига қарши “Vector Agro Virin” корхонаси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори маслаҳатчисидир. Бундан ташқари у, аввалроқ, мактабларда “Молиявий саводхонлик фани”нинг киритилишини сўраб Ўзбекистон Президентига таклиф билан чиққанди. Ҳозирги кунда 8, 9, 10, 11-синфларга молиявий саводхонлик фанлари ўтилмоқда.

Шоҳида Ибрагимованинг кўп йиллик меҳнат ва интилишлари инобатга олиниб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

МАНБА: Халқ сўзи

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.