Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 март куни фуқаро Ш.Қ. танишлари билан Ўзбекистон тумани Яйпан бозори олдида, йўлнинг қатнов қисмида автомашиналарга халақит бериб, одамларни атрофига тўплаб, «Open budget”га овоз йиғаётган бўлган. Шу пайт, бир фуқаронинг телефони ерга тушиб кетгани учун ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Шу сабабли, ИИО ходимлари келишмовчиликни бартараф қилиб, фуқаро Ш.Қ.га йўл четида туриб, фаолиятини давом эттириши тушунтирилганда, у ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Қ.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинди. Суд фуқаро Ш.Қ.га нисбатан баъзавий хисоблашнинг тўрт баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
MANBA: DARAKCHI.UZ
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.