Йигит қизни олдига машинасида келиб, унга уйланишини айтган ва қўлидан ушлаб машинасига ўтказмоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, Бандихон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган йигит 16 март куни “Бандихон” маҳалласи худудида вояга етмаган қизнинг ёнига машинасида келиб, унга уйланмоқчи эканлигини айтган ва қўлидан ушлаб шилқимлик қилиб, машинасига ўткизмоқчи бўлган.
Суд мажлисида қиз ва унинг опаси унинг учун ҳуқуқбузарга нисбатан даъвоси борлиги, унга қонуний чора кўришликни сўраб кўрсатув берган.
Суд, маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, йигитни МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топган. Унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.