Илгари бир неча маротаба судланган рецидивист хонадонга ўғирликка кириб, 14 ёшли қизни ўлдирган.
Мухбиримиз берган хабарга кўра, самолётда ўзи билан исириқ олиб ўтган уч нафар ўзбекистонлик Россияда етти йилга қамалиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар давлатга тегишли бўлган ерни ноқонуний равишда 700 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган.
Бугун ижтимой тармоқларда тарқалган видеога кўра, Андижон вилоятидаги дўконлардан бирида эркак ўсмирни қаттиқ калтаклаган.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда эпилепсиядан таблеткалар ичган фуқаро Paynet инфокиоскини ўғирлаб, каналга улоқтирган.
Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган.
Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган.
Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган.
“Миллий” телеканали маълумотларига асосланиб мухбиримиз хабар беришича, “Қуйлиқ” бозорида ишловчи савдогар эр-хотин ўртасидаги тортишувга аралашгани учун маст эркакни пичоқлаган.
Қора ниқоб тақиб олган, қўлида пичоқ ва қўлқопи бўлган жиноятчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган.
Тошкентда ўта маст ҳолатдаги эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган.
Бухорода “уддабурон” ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани бошқа ҳайдовчиларга йўналтириш усулини топган.
Тошкентда боланинг эхтимолий ўғирланишига оид маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкентдаги мактаблардан бирининг ҳудудида болани мажбурлаб ушлаб турган эркак жазодан қутилиши мумкин.
Бухоро вилоятида гиёҳванд моддалар деб эзилган лола уруғини сотган сотган одам ушланган.
Тошкент вилоятида тўрт нафар йигит бир аёлни шафқатсиз уриб, зўрлаган.
Ўзбекистондаги янги биноларда ёриқлар кўпаймоқда.
Идиш-товоқ ва чойшаб сотаётган “гипнозчилар” Тошкент кўчаларида фаоллашмоқда. Уларнинг ҳийласи ва гаплари инсонни шу қадар чалғитадики, киши сифатсиз мол учун 500 доллар берганини ўзи ҳам билмай қолади.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилган. 3 январь куни Сергели тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва газ қозонларининг йўқолгани тўғрисида шикоят келиб тушган.
12 ёшли қизни зўрлаган ва ўлдирган қотилнинг акаси биринчи интервью берган.
Чирчиқда талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган.
Тошкентда яна бир блогер-қиз жазоланган.
Ангренда 18 ёшли қиз ўзини осган.
Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот идорасининг беш нафар ходими битта жанжалчига кишан солишга ҳаракат қилишган.
Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентда сохта квартираларни ижарага таклиф қилган яна бир фирибгар ушланган.
2017 йилда Нью-Йорк шаҳрида Хеллоуин байрами пайтида қўпорувчилик қилган ўзбекистонлик Сайфулло Сойипов айбдор деб топилиб, ўлим ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Қашқадарёда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси филиалининг собиқ раҳбари 1.8 миллиард сўмни талон-тарож қилганликда айбланмоқда.
Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, контрабандачи Ўзбекистонга умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган телефонларни отда олиб кирмоқчи бўлган. Андижон вилояти божхоначилари отда учта юкхалта олиб кетаётган одамни тўхтатишган.
Ҳозирги дунёда мода индустрияси гўзаллик ҳақидаги тасаввурларга кучли таъсир кўрсатиб, юқори талабларни қўймоқда.
Екатеринбург аэропорти божхоначилари Тошкентга учаётган йўловчининг ёнидан олтин билан қопланган Калашников автоматини топиб олишган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.