Масалан, январь ойи бошида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб тушган ариза асосида сохта риэлторни қидиришни бошлашган. У Olx савдо платформаси орқали мавжуд бўлмаган квартираларни ижарага беришни таклиф қилган. Қизиқ таклифларни тақдим этиб, у одамлардан картага гаров пулини олган.
“Тадбиркор” йигит шу йўл билан содда ва уй-жойга муҳтож одамларни ўн миллион сўмга алдашга муваффақ бўлган.
«Мен Olx да квартираларнинг фотосуратларини жойлаштирдим. Аммо улар аслида йўқ эди. Кейин одамлардан гаров пулини сўрадим. Одатда бу миқдор 300 минг сўмни ташкил этди. Картага пул тушганидан кейин мен одамни қора рўйхатга киритардим», деди ушланган фирибгар.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.