Жамғарма филиали раҳбари ўзининг шериги – Қарши шаҳридаги маъсулияти чекланган жамият директори билан биргаликда сохта ҳужжатлар ёрдамида бюджет маблағларини олиб чиқиш ва нақд қилиш схемасини тузган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Иккала гумонланувчи ҳам ҳибсга олинган.
Ушбу иш бўйича тергов давом этмоқда.
«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ёшларга бизнес ташаббуслари, стартаплар, ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда, ишга жойлашишда ёрдам ва кўмак беради. У нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, вилоят бўлинмаларига эга.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.