Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида халқаро етакчи нашр – “Еuromoney” таҳририятининг “Euromoney Awards For Excellence” версияси бўйича дунёдаги энг илғор банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк “2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади. Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди. 🔰Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди.
2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда инфляцияга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг динамикасини ўрганиб чиқди. Инфляция кўрсаткичини паст даражада ушлаб туриш макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб, у ўз навбатида, ижтимоий ривожланиш, инвестиция фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилувчи таркибий ўзгаришларни давом эттириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Жорий йилнинг 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолаш маросими бўлиб ўтди. Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган.
Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб: 1️⃣ Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, «ижтимоий норма» ҳам ҳозирча жорий этилмайди.
2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“UzAuto Motors” компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания ўз фаолиятини бошлаганидан буён, биринчи марта биринчи ярим йилликда заводда 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.
Асосий тезислари: Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичи аввалгисидан фарқи шундаки, Ўзбекистон ҳукумати давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини мақсадли равишда қисқартирмоқда. 2021 йилда хусусийлаштириш кўлами 2020 йилга нисбатан 8 ва ўтган тўрт йилга нисбатан 3 баравар кўплиги ҳукуматнинг қатъиятидан далолат беради.
Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, деҳқонларнинг бозорларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб келиши учун тизимли ишлар йўлга қўйилган.Бу борада Давлатимиз раҳбари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти органларига бозорларда ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш ва нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаларини берган. Хўш, белгиланган вазифалар ижроси қандай амалга оширилмоқда?
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Кореянинг KOPIA ташкилоти билан ҳамкорликда 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда соғин сигирларни боқиш, селекция ишларини жадаллаштириш ва сут маҳсулдорлигини ошириш”, “Намунали чорвадор қишлоқлар”, “Шоли етиштиришда механизациядан фойдаланган ҳолда органик деҳқончиликни ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларини тарқатиш илмий-амалий хизматлар марказини ташкил этиш” техник ёрдам лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириб келмоқда. Лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни баҳолаш ва уларни кенг оммага таништириш мақсадида жорий йилнинг 28 — июнь куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Ўзбекистон – KOPIA ҳамкорлик лойиҳалари” мавзусида форум бўлиб ўтди Унда Миллий марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий агрохизматлар марказлари (AKIS)дан вакиллар иштирок этди.
Рақамли маркировкалаш – бу Ўзбекистонда 2021-йилда пайдо бўлган янги атама бўлиб, у алкоголь ва тамаки бозори вакиллари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 1-январдаги 737-сон қарорига мувофиқ, янги маркировкалаш ва кузатув тизимини жорий этиш бутун сегмент учун мажбурий бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Хитой бу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаши маълум бўлди: — Хитой – 2,7 млрд АҚШ доллари;— Россия – 2,3 млрд;— Қозоғистон – 1,3 млрд;— Корея – 1,1 млрд;— Туркия – 698,5 млн;— Германия – 465 млн;— Туркманистон – 260 млн;— Ҳиндистон – 249 млн;— АҚШ – 192 млн;— Бразилия – 170 млн.
Пандемия, яримўтказгичларнинг танқислиги шунингдек, Украинадаги вазият жаҳон автомобиль бозоридаги инқирозни кучайтирди. Бу ўз навбатида, бутун автомобиль бозорига сезиларли таъсир кўрсатди.
2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Ўзбекистон истеъмолчилари учун энг яхши маҳсулотни яратиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда «Car Clinic»– тадқиқот лойиҳасини ўтказишни бошлади. Унда потенциал харидорларнинг янги энергия манбалари бўйича автомобилларни қабул қилиши ўрганилади.
Уйга муҳтожлигингиз борми? Лекин бошланғич бадални тўлашга имконингиз йўқ.
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering & Construction Co.,Ltd.” компанияси Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Джанг Хан Гю билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама этишди.
Ҳозирги замонда деярли ҳар бир киши интенсив ритмда яшайди. Ҳар куни биз оиладаги, ишдаги ва шахсий ишлардаги масалаларни ҳал қилишга мажбур бўламиз.
“Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди. Ташриф давомида, GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилди, ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Мамлакатимизда иқтисодий фанларни ўқитиш янги босқичга кўтарилаяпти. Буни олий ўқув юртларидаги коммуникатив таҳсил жараёни, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва билимини ошириш амалиётида яққол кўрамиз.ТДИУ қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази собиқ иқтисодий профилдаги ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш институти негизида ташкил этилган .
“NATIVE NETWORK” компанияси маҳаллий ва халқаро сайтларнинг энг кўп ташриф буюриладиган зоналарида реклама баннерларини жойлаштиришингиз мумкин бўлган маҳаллий реклама тармоғини ишга туширди. Замонавий дунёда интернет тармоғида маҳаллий рекламанинг машҳурлиги ва қўлланилиши кундан-кунга кўпаймоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.
Бугунги кунда Қоракўл туман адлия бўлимига бола парвариши учун нафақа пули кимларга берилиши ва кимлар олмаслиги юзасидан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат этган бўлсада, нима сабабдан уларинг оиласи бола учун нафақа пули олмаётганлигини сўрашмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимига аҳолининг ишончи тобора мустаҳкамланиб, уларга ўз омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиган 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли деб белгиланган. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга ошириши назарда тутилган.
Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан Халқ банки Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда филиалнинг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И.
Ўзбек халқининг ерга бўлган муҳаббати нафақат адабий жанрлар мавзуси, балки кўплаб ҳангомаю латифалар, аскиялар мавзусидир, азалдан. Зеро, бобо деҳқон авлоди бу замин фарзандларининг меҳри ерга чексиз, бу на исбот талаб қилади, на бир таъриф.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.