Япония ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Япония ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая Ўзбекистонга ташриф буюради. Унинг ташрифи ҳақида мамлакат ТИВ сайтида эълон қилинган.

Такеши Иваянинг «Дунё» агентлигида эълон қилинган шарҳида Ўзбекистонга ташриф 26−27 август кунлари бўлиб ўтиши, бу унинг Япония ташқи ишлар вазири сифатида мамлакатга сўнгги уч йилдаги биринчи ташрифи бўлиши ҳақида сўз борган.

Вазир Марказий Осиёга сафарини Қозоғистондан бошлади. Остонада Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Япония ТИВ раҳбарини қабул қилди ва Японияни «Осиёдаги ишончли ва яқин ҳамкор» деб атади.

Япония ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
Фото: Акорда.

Ўзбекистонга ташриф доирасида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, «Марказий Осиё + Япония» мулоқот саммитини ўтказиш ва бошқа халқаро масалалар бўйича учрашувлар ўтказиш режа қилингани айтилади.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрига ташриф ва у ерда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказилиши ҳам қўшимча қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.