Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш қай тартибда амалга оширилади?

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш қай тартибда амалга оширилади?


Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунига қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклар, агар қонуни ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги Мулки ҳисобланади.

Оила кодекси 23-моддасига кўра, эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига ) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан,тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллетуал фаолият натижалардан орттирган даромалари, улар томонидан олинган пенсиялар,нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мо`лжалланмаган бошқа пул қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари,улар эр ва хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблаг`лари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қаръий назар,улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади. Шу ўринда, эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра, мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш Оила кодекси 27-моддасига асосан, эр ва хотиннинг бирининг талаби бўйича улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кридетор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкидаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.

Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.

Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин.

Оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврда орттирган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши мумкин.

Вояга етмаган болалар эҳтиёжини қондириш учун олинган буюмлар (кийим-бош, поябзал, мактаб ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар) бўлинмайди ҳамда болалар эр ва хотиндан қайси бири билан яшаса, унга компенсациясиз берилади.

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан ўртадаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ўша болаларга тегишли ҳисобланиб, эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш пайтида эътиборга олинмайди.

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки улар никоҳда турган даврда бўлинган тақдирда, эр ва хотин мол-мулкининг бўлинмай қолган қисми, шунингдек эр ва хотин томонидан улар никоҳда турган даврда орттирилган мол-мулк кейинчалик уларнинг биргаликдаги умумий мулкини ташкил қилади.

Никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади.

Мирзо Улуғбек тумани

ЮХКМ бош юрисконсулти

Ф.Комилов

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.