Фото: Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, деб
хабар қилди президент матбуот хизмати.
Уни Самарқанд аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу қироллик раҳбарининг Ўзбекистонга тарихдаги илк ташрифи ҳисобланади.
Меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Миллий қўшиқ ва рақслар иборат маросим бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари сешанба кунига режалаштирилган. Душанба куни давлат раҳбарлари биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.
Хусусан, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуасини бориб кўрди.
Меҳмонга шаҳар тарихи ва меъморчилиги ҳақида маълумотлар берилди.