Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқладилар

Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради

2026 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг «E» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Самарқандда эрига жаҳл қилган аёл фарзандини ўлдирмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 32 ёшли аёл чет давлатдаги эрига жаҳл қилиб, фарзандини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.

Фарғонада уч нафар бола чўкиб, вафот этди

Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Камаз она ва унинг икки боласини босиб кетди

Нуробод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни ҳақида сўз юритди

Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида юқори даражадаги Конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги  қадамлари ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланмоқда

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсга ОИВ инфекцияси юқиши тўғри келяпти. Қайд қилинишича, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳақида оммавий воситаларда кўплаб материаллар эълон қилинишига қарамай, айрим омиллар касалланиш хавфини янада ошириб юборяпти.

Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари мамлакатимиз миқёсида хонадонларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг мавжудлиги уларнинг саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига қандай таъсир қилишини ўрганди. Тадқиқотда асосий эътибор 3-5 ёш оралиғидаги фарзандлари бор оилаларда болалар адабиётиннинг мавжудлиги ва саводхонлик-ҳисоблаш қобилиятининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон вакили БМТ қўмитаси аъзолиги учун сайловда энг кўп овоз тўплади

Эроннинг оммабоп «Fars News» ахборот агентлиги «Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди» сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» AA. Мазкур мақолада қайд этилишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига Ўзбекистон вакили Акмал Саидов аъзо мамлакатлар орасида энг кўп овоз тўплаб сайланган.

Президент қарори: Янги халқаро мукофот таъсис этилди

Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳаво шарларида парвоз учун алоҳида ҳудуд яратилади

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган яқинда ўтказилган йиғилишда президент экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш бўйича топшириқ берди. Шавкат Мирзиёев ёшлар ўртасида экстремал туризмга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

Тошкентда ўқитувчи пора билан қўлга олинди

Тошкентда ўқитувчи мактабда юқори лавозимга ишга ўтказиш эвазига 200 доллар пора олди. Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сергели туман судида кўриб чиқилган.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади

Президентнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги  фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Илк бор Ўзбекистоннинг 2 та олийгоҳи дунёнинг энг нуфузли университетлари ТОП-1000 талигидан ўрин эгаллади

Бугун, 5 июн куни Буюк Британиянинг нуфузли “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги дунёдаги энг яхши университетлар рейтинги – “QS World University Rankings-2025” натижаларини эълон қилди. Рейтингдан биринчи марта Ўзбекистоннинг бирваракайига икки олий таълим муассасаси – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 547-ўрин ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 781–790-ўрин билан муносиб жой эгаллади.

Бухорода автомобиль шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз борган.

Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидов Смита Пантнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Смита Пантни қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда бир ой ичида 68 млрд сўмга яқин энергия ресурслари ўғирланди

Сўнгги 1 ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 67 млрд 825 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

“ChatGPT” дунё бўйлаб ишламай қолди

“OpenAI” компаниясининг “ChatGPT 4” сунъий интеллекти дунё бўйлаб ишламай қолди. Жаҳондаги кўплаб фойдаланувчилар ҳозирда чатботнинг ишламаётганидан шикоят қилмоқдa.

Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда.

Тошкентда Cobalt автомашинаси пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани «Cobalt» ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди.  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида содир бўлган.  1980 йилда туғилган ҳайдовчи  Н.К.

Зоминда ултрамарафони бўлиб ўтди

2024 йил 1-2 июнь кунлари “ZAAMIN ULTRA 2024” халқаро ултрамарафони бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумига дебоча ясаб берди.

Фарғонада автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Фарғона вилоят ҳокими Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кейинги йил Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказилади

Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд миллий таомларни тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади

Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.

Тарихда биринчи марта аёл киши Мексика президенти бўлмоқда

Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

“Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини кўрсатайлик!

Бухоро вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин—қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ Азиз бухороликлар! Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.

Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.

Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.