Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2–3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади. Тбилиси шаҳрига амалга ошириладиган ташриф доирасида давлат раҳбари Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазир Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказади.

ЖЧ–2026 Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар қизиқишини оширди

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирок этиши мамлакат ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бўлган халқаро қизиқишни сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон Президенти ёш ихтирочига Volkswagen электромобилини совға қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш ихтирочи Айзада Асановага Volkswagen электромобилини топширди. Айзада Асанова «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг «Янги авлод автомобиллари» йўналишида ғолиб бўлиб, Бельгияда бўлиб ўтадиган халқаро танловга йўлланмани қўлга киритди.

IFC Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президент этиб Имад Н. Фахурини тайинлади

Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги хусусий сектор билан ишловчи IFC 2026 йил 1 июлдан бошлаб Имад Н. Фахури Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вице-президент лавозимига тайинланганини эълон қилди.

«Муҳаммад ал-Хоразмий» номидаги давлат стипендияси жорий этилади

Мазкур стипендия ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга берилади. Шунингдек, иқтидорли қизлар учун муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис этилади.

Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Мбаппенинг рекорд дубли Францияни йирик ғалаба билан 1/8 финалга олиб чиқди

Жаҳон чемпионати-2026нинг 1/16 финал босқичида Франция миллий терма жамоаси Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Франциянинг ғалабасига Килиан Мбаппенинг дубли ҳал қилувчи ҳисса қўшди.

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Норвегия миллий терма жамоаси Кот-д’Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида Антонио Нуса аниқ зарба билан норвегияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга сармоя киритган.

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан Аммон шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда Иорданиянинг туризм соҳаси вакиллари, етакчи туроператорлар, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари ҳамда «Royal Jordanian Airlines» авиакомпанияси мутасаддилари иштирок этди.

Тошкентда илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти — 2026» халқаро форуми ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан илк бор «Пул-кредит сиёсати мулоқоти – 2026» халқаро форуми бўлиб ўтди. «Глобал ноаниқлик ва рақамлаштириш тўлқини шароитида пул-кредит сиёсати» мавзусига бағишланган тадбирда марказий банклар, халқаро молия институтлари ва академик доиралар вакиллари иштирок этди.

Президент Халқаро валюта жамғармаси раҳбарияти билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Лини қабул қилди. Унинг ташрифи Халқаро валюта жамғармаси «Швейцария гуруҳи»нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш доирасида амалга оширилди.

Темир йўл орқали асосан қайси турдаги юклар ташилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида магистрал темир йўл транспорти орқали жами 28 млн тонна юк ташилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган.

Профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлиги тизими ислоҳ қилинади

Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Кутилаётган асосий ўзгаришлар: ➖ Профилактика инспекторининг касбий фаолиятига аралашиш, унга тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.

FIFA расмий сайтида«Турнирнинг энг яхши голи» номинацияси бўйича овоз бериш жараёни бошланди. Гуруҳ босқичида киритилган 215 та гол орасидан энг чиройли 12 та гол саралаб олинган бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган маҳоратли «парашют» зарбаси ҳам ўрин олган.

ЖЧ-2026: Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни ютди ва 1/8 финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Марокаш миллий терма жамоаси Нидерландия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Мексиканинг Гуадалупе шаҳрида ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга мағлуб бўлиб ва ЖЧ–2026 билан хайрлашди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Германия миллий терма жамоаси Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Бостон» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.

ЖЧ-2026: Бразилия Японияни ютди ва 1/8 финалига чиқди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Бразилия терма жамоаси Япония устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги «Эн-Ар-Джи» стадионида бўлиб ўтган баҳс 2:1 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига якунланди.

Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатидан кейин Тошкентга қайтмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Тошкентга қайтмаслигини маълум қилди. Италиялик мутахассис миллий жамоа билан икки ойлик ишдан кейин қисқа таътил олиш учун ватанга йўл олишини айтди.

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?

– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди. – Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни мамлакатимизда Жаҳон банки таъсисчи давлатларининг «Швейцария гуруҳи» йиғилишида иштирок этиш учун бўлиб турган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Антонелла Бассани давлат раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президенти 28 нафар ёш юртдошимизни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев турли соҳаларда юксак натижаларга эришган иқтидорли ва ташаббускор йигитлар гуруҳини «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Нуфузли давлат мукофоти совриндорлари қаторига Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 28 нафар вакил кирди.

Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди. Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ҳаво сифати ёмонлашиши нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳамда шамолнинг кучайиши билан боғлиқ.

Татаристонда корэш бўйича XV юбилей жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди

2026 йил 25–28 июнь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида муҳим халқаро спорт тадбири — Корэш бўйича XV Жаҳон чемпионати ва жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Юбилей тартиб рақамига эга ушбу мусобақа корэшнинг этноспортнинг ўзига хос тури сифатидаги юксак халқаро нуфузини яна бир бор тасдиқлади.

Электр таъминоти тизимидаги коррупциявий ҳолатлар фош этилди

Сурхондарё ва Андижон вилоятларида электр таъминоти тизимида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар аниқланди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ–2026нинг энг юқори маош оладиган иштирокчилари рейтингига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Forbes журнали тузган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг юқори маош оладиган 48 нафар футболчи рейтингига кирди. Йиллик даромади 6,2 миллион долларни ташкил этган ўзбекистонлик футболчи рейтингда 38-ўринни эгаллаб, рўйхатдан жой олган ягона Ўзбекистон вакили бўлди.

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшдан кичик бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонунчилик асосида чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова маълум қилди.

Аҳолиси энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ТОП-10 талиги

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам бўлган ҳудуд Ғозғон шаҳри бўлиб, унда 9,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолиси энг кам бўлган ТОП-10 туман ва шаҳарлар рўйхати қуйидагича:Ғозғон шаҳри — 9,5 минг нафар; Томди тумани — 15,3 минг нафар; Ширин шаҳри — 19,4 минг нафар; Қоровулбозор тумани — 20,7 минг нафар; Бўзатов тумани — 21,8 минг нафар; Янгиобод тумани — 30,6 минг нафар; Мўйноқ тумани — 34,1 минг нафар; Конимех тумани — 36,8 минг нафар; Тахтакўпир тумани — 38,9 минг нафар; Учқудуқ тумани — 39,9 минг нафар.

«Росатом» Техник академияси ва «Ўзатом» агентлиги ядро тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Томонлар кадрлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг ядро инфратузилмасини ривожлантириш билан биргаликда шуғулланишни режалаштирмоқда. IV Халқаро ёшлар ядро форуми «Обнинск NEW» доирасида «Росатом» Техник академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги («Ўзатом» агентлиги) ядро тиббиёти ва турдош соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

ЖЧ-2026: Канада Жанубий Африкани мағлуб этиб, 1/8 финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Канада терма жамоаси Жанубий Африка устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди. АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида бўлиб ўтган учрашув узоқ вақт давомида ҳисоб очилмаган ҳолда кечди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.