Байрам статистикаси: Ўзбекистонда болалар сони қанча?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 11 630 879 нафарни ташкил этган. Шундан:Ўғил болалар – 6 030 736 нафарҚиз болалар – 5 600 143 нафар

2–5 июнь кунлари тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, дам олувчилар ва маҳаллий аҳолидан эҳтиёткор бўлиш сўралди.

Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда халқаро статистик маълумотлар платформаси Numbeo рейтингида маълум қилинди.

Тошкент метрополитенида масофага қараб йўлкира ҳақини тўлаш тизими жорий этилади

Йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизимида қуйидаги мажбурий тамойиллар акс этади: ➖ масофага қараб тўлаш (йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди);➖ аҳоли тоифаларига имтиёзлар бериш (муайян қатламлар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилади);➖ абонементлар тизимини жорий этиш (йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади).Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (ПҚ-191. 15.05.2026 й.) қарори қабул қилинди.

Андижон вилоятида таркибида тақиқланган модда бўлган 11 килограммдан ортиқ кофе маҳсулоти мусодара қилинди

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибида сибутрамин — кучли таъсир этувчи тақиқланган модда мавжуд бўлган кофе маҳсулотларининг ноқонуний сотувига чек қўйди. Махсус операция Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Биз йоки улар: ЕОИИ давлатлари Арманистонга ЕИ масаласида референдум ўтказишни таклиф қилди

Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Арманистонга қаратилган қўшма баёнот қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Ереванга қисқа муддатларда умумхалқ референдумини ўтказиб, мамлакатнинг Европа Иттифоқига интеграция йўлини давом эттириш ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС) таркибида қолиш масаласини аниқ белгилаб олиш таклиф этилган.

Россия Арманистондан айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини вақтинча чеклайди

Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги назорати хизмати 30 майдан бошлаб Арманистондан янги узилган сабзавот ва резавор маҳсулотлар импортига чеклов киритилишини маълум қилди. Қарорга мувофиқ, помидор, бодринг, қалампир, кўкатлар ҳамда қулупнай каби маҳсулотларнинг Россияга киритилиши вақтинча тўхтатилади.

Реабилитациянинг «ўзбек модели»: Ўзбекистондаги «Меҳр» гуманитар операцияларининг етти йиллик якунлари

Янги Ўзбекистоннинг замонавий тарихида мамлакат фуқароларининг дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш нафақат конституциявий мажбурият, балки давлат инсонпарварлиги ва масъулиятининг энг юксак намоёнига айланди. Бу йўлдаги энг мураккаб, бироқ стратегик жиҳатдан муҳим синовлардан бири Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги қуролли можаролар ҳудудларидан ватандошларни Ватанга қайтариш бўлди.

Олий аттестация комиссияси Фанлар академияси тизимига ўтказилди

Ўзбекистонда илмий кадрларни тайёрлаш ва аттестация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридан чиқарилиб, Фанлар академияси тизимига ўтказилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида инвестиция ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев иштирокида имзоланди.

Маданият, санъат ва адабиёт вакилларига давлат мукофотлари топширилди

29 май куни Олий Мажлис Сенатида мамлакатнинг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ юртдошларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Президент фармонига мувофиқ, кўп йиллик самарали меҳнати, илмий ва ижодий фаолияти, миллий маданият ва маънавиятни юксалтириш, халқнинг бадиий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатнинг маданий меросини асраш ва тарғиб қилишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қатор соҳа вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Ўзбекистоннинг 2026 йилдаги асосий экспорт йўналишлари маълум қилинди

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистон экспорти ҳажми 5,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга самимий қабул ва саммитни юксак даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Канада ва Нидерландияга қарши ўйинлари вақти маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Манба маълумотига кўра, Канада терма жамоасига қарши баҳс 2 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.

Тошкентда Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

2026 йил 4–6 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Тинчлик, ўзаро боғлиқлик, барқарорлик: умумий фаровонлик пойдеворини шакллантириш» мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Термиз мулоқоти 2025 йилда доимий фаолият юритувчи халқаро платформа сифатида таъсис этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ташаббусини амалий жиҳатдан илгари суришга кўмаклашишга қаратилган.

Ўзбекистон ва Хитой Туризм ассоциацияси ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг йирик туристик ташкилотларидан бири бу China Tourism Association бош котиби Ге Лэй билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистонда бешта сел сув омбори қурилади

Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда бешта сел сув омборини қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш сел-паводок сувларидан самарали фойдаланиш, сув таъминотини яхшилаш ва янги қишлоқ хўжалиги ерларини ўзлаштиришга қаратилган.

Берлинда ўзбек тили, маданияти ва миллий қадриятлар маркази очилди

Германия пойтахтида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва маданияти маркази фаолият бошлади. Лойиҳа Ўзбекистон элчихонасининг пилот ташаббуси доирасида амалга оширилиб, хорижда яшаётган ватандошлар фарзандлари ўртасида миллий ўзликни сақлашга қаратилган.

Кичик бизнес учун янги имкониятлар: солиқ тизимида енгилликлар ва имтиёзлар жорий этилмоқда

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб кичик бизнес учун қатор янги енгиллик ва қулайликлар жорий этилади.

Сурхондарёда икки нафар пенсионернинг ҳовлисидан юзлаб кўкнори кўчатлари топилди

Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари гиёҳванд модда сақловчи ўсимликларни ноқонуний етиштириш билан боғлиқ икки ҳолатни аниқлади. Маҳаллий аҳоли яшаш хонадонларидан 300 дан ортиқ туп опий кўкнори ва қарийб уч килограмм қуритилган хомашё мусодара қилинди.

Жиззах ва Фарғона вилоятларида коррупцион схемаларга чек қўйилди

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари амалдор ва банк ходими иштирокидаги коррупцион схемаларга чек қўйди. Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёевни Остона шаҳрида Қозоғистон Бош вазири кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига етиб борди. Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Глобал экологик жамғарма раҳбари Самарқандга ташриф буюрди

Самарқанд шаҳрида Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси ҳамда Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмасини ўтказишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Шаҳарга дунёнинг турли мамлакатларидан хорижий делегациялар етиб келмоқда.

Тошкент ва Наманганда 26,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида трансмиллий жиноий уюшманинг икки нафар аъзоси катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини етказиб беришга уринган вақтида қўлга олинди. Ички ишлар органлари маълумотига кўра, гумонланувчилар дала ҳудудига яшириб қўйилган 21,5 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиш вақтида ушланган.

Нима учун Шарқий Aнтарктида денгиз сатҳи кўтарилганда «ухлаб ётган гигант» ҳисобланади

Олимлар бир пайтлар Шарқий Aнтарктида муз қатлами денгиз сатҳи 52 м (170 фут) кўтарилиши учун етарли сувни ўз ичига олган, барқарор деб ўйлашган. Aммо ҳозир унинг муз токчалари эрий бошлади.

“Spring Airlines” компанияси Ўзбекистонга янги авиақатновлар йўлга қўйиши мумкин

Хитойда ўтаётган нуфузли “ITB China” халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда Хитойнинг етакчи хусусий авиакомпанияларидан бири “Spring Airlines” раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда компания президенти ва директори Wang Wei, бош ижрочи директор Zhang Xiuzhi ҳамда директорлар кенгаши раиси Wang Yu иштирок этди.

Тошкентда дзюдо бўйича Осиё кубоги старт олди

Ўзбекистон пойтахтида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё кубоги бошланди. Халқаро турнир “Олимпия шаҳарчаси” мажмуасида ўтказилмоқда ва унда 11 давлатдан 1200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Тошкентда нодир зотли мушуклар иштирокида халқаро CatX кўргазмаси бўлиб ўтади

Шу ҳафта охирида Тошкент шаҳрида CatX халқаро мушуклар кўргазмаси ташкил этилади. Тадбирда турли давлатлардан иштирокчилар ва фелинология соҳаси мутахассислари қатнашади.

Президент ЕОИИ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон онкология ва ядровий тиббиёт соҳасида Санкт-Петербург тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси онкология, радиология ва ядровий тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳридаги етакчи тиббиёт муассасаларига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари Н.Н.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.