Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва ИҲТ Бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ИҲТнинг тегишли институтлари вакиллари иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида анъанавий халқаро гуллар фестивали билан танишуви бўлиб ўтди. Кейинги йилларда фестиваль нафақат маданий тадбир, балки туризм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳа сифатида шаклланмоқда.
АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири, The New York Times саҳифаларида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги сўнгги ютуқларига бағишланган мақола эълон қилинди. Журналист Габе Кастро-Рут мамлакат бўйлаб қилган саёҳати асосида Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлар учун тобора жозибадор манзилга айланиб бораётганини таъкидлаган.
Самарқанд шаҳрида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида янги пиёдалар ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Тегишли ташаббус Самарқанд вилояти туманларини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда қўллаб-қувватланди.
Туризм қўмитасида тадбиркорлар, туризмнинг фаол турлари бўйича федерациялар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мамлакатда фаол туризмни ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд имкониятлар ҳамда долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарлигида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва суғурта тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда суғурта компаниялари, туроператорлар, туристик агентликлар ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари иштирок этди.
Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 2026 йил 6 июнь куни 89 ёшида вафот этди. Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Meet in Malaysia махсус семинари илк бор ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм индустрияси ва бизнес соҳаси вакиллари Малайзиянинг халқаро форумлар, кўргазмалар, корпоратив тадбирлар ва инсентив-турлар ўтказиш имкониятлари билан танишди.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 60 гектар майдонда кимё саноатига ихтисослашган инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 2027 йил якунига қадар Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалини янги кластер ҳудудига кўчириш режалаштирилган.
Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда. Дастур доирасида медиа соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар иштирокида реал иш тажрибаси, амалда синовдан ўтган ёндашувлар ҳамда замонавий ечимлар муҳокама қилинмоқда.
2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи берилади. Мазкур тартиб Президентнинг кичик бизнес субъектлари учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармони асосида жорий этилмоқда.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги бир қатор олий таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари белгиланди. Қарорга кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади.
Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Вена шаҳрида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда 175 давлатдан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар, вазирлар ва экспертлар иштирок этди.
Ўзбекистонда солиқ тизимини кенг кўламли рақамлаштириш ишлари давом эттирилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентнинг солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган фармонида белгиланган.
Наманган вилоятининг Поп туманида фожиали ҳодиса юз берди. Чодаксой дарёсида 23 ёшли йигит чўкиб кетган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик доирасида эртага тонг соат 06:00 да мусобақа мезбонларидан бири бўлган Канадага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичини бошламоқда.
Ўзбекистонда кино саноатини қўллаб-қувватлаш ва соҳада замонавий бошқарув тизимини шакллантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.
Президент маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида шундай деди «Жамиятимиз тараққиётида жуда муҳим бўлган бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Баъзан бизда миллий руҳ етишмаётгандек бўляпти.
Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳаси вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб мусиқа ва санъат таълими тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги чоралар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.
Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.
1 июнь куни Халқаро конгресс марказида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 майдаги фармонига мувофиқ давлат томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Денизли вилоятида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Навоий вилоятида хизмат вазифасини ҳалол бажариб, пора олишдан бош тортган Йўл-патруль хизмати ходими пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Кармана тумани ҳудудида Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” автомобили тўхтатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, айрим автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС) 1 июндан бошлаб метан гази нархини бир кубометр учун 5750 сўмгача оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирча мазкур маълумот расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand халқаро туристик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳамда Глобал экологик жамғарманинг Саккизинчи Ассамблеяси байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа экология ва барқарор ривожланиш соҳасидаги энг йирик халқаро форумлардан бирига расман старт берилди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида тарқалган хабарлар мамлакат сиёсий доираларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, давлат раҳбари Олий раҳбар девонига истеъфо аризасини тақдим этган.
Париж шаҳрида Чемпионлар лигаси финали олдидан ва ўйин давомида мухлислар ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан бир қатор шахслар қўлга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.