Кипрнинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Кипрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллис Ўзбекистон ТИВ вазири билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирди. Қайд этилишича, сўнги вақтларда Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Самарқандда эрининг устига бензин сепиб, ёқиб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклайин ёқиб юборган 32 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, марҳум ва қотилликда айбланган аёл ўртасида тез-тез оилавий жанжал содир бўлиб турган.

Ўзбекистонда бир ярим мингга яқин аёл ҳайдовчи ўзини-ўзи банд қилган

2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Тошкентда қачондан 02 кодли автомобил рақамларидан фойдаланиш мумкинлиги айтилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.

Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим қилди

Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда қадимий ёдгорликларни бузиб уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Бойсундаги автоҳалокатда 6 киши вафот этди

Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.

Танзила Нарбаева Девид Кемиронни қабул қилди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеронни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

48 cоат ичида юборилмаган радар маълумоти учун жарима тўланмайди

Олий Мажлис депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатиш белгилаб қўйилмоқда.

Битирувчи синфлар учун имтиҳон топшириқлари эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди. Унда умумтаълим мактаблари ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Серра-Леоненинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Серра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди. «Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда «Tasnim» ахборот агентлиги хабар берди.

Тошкент вилоятида табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотилганлиги аниқланди

TRAST M.” МЧЖга қарашли Бўка туманида жойлашган АГТКШда табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотишган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Ўзбекистонда аҳоли сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.

Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эьлон қилинди

Жорий йилнинг 23-30 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиядаги тиббий туризм: Ислом мамлакатларидан беморларни нима жалб қилади

Россияда тиббий туризм сезиларли даражада ривожланмоқда. Агар 2017-йилда Россия Федерациясида 300 минг чет эллик даволанган бўлса, 2022-йилда — 1,2 миллиондан ортиқ беморларнинг катта қисми Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларидан.

Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди. Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.

6-BYD Tошкент халқаро марафонига 5000 иштирокчи қўшилди

Тадбир арафасида, 20-апрел куни, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ҳудудида Кидс рун оммавий югуриш мусобақалари, Шимолий юриш ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар учун оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиб, уларда 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Марафон ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

Эртага баъзи ҳудудларда момақалдироқ билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Авлиё ота кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91-сон Қарорига асосан, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстансияси оралиғидаги 110 кВли кабел тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу мунсабати билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.

Президент меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллиондан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси ҳисобидан эҳтиёжманд 500 оила томорқасига бепул қудуқ қазиб берилади

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи ва бугунги куннинг ўткир талабидир. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Жиззах вилояти туманларида иш олиб бориб, қисқа муддатда мурожаатчилар бандлиги таъминланмоқда.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси чорак финалда ким билан ўйнайди?

Айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги вакилларимиз гуруҳ учрашувларини 100 фоизлик натижа билан якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.

Бўстонлиқда Treilblezer ағдарилиб кетди

21 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқтуманида Treilblezer йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат соат 17:00 ларда Бўстонлиқ тумани Сижжакқишлоғи яқинида юз берган.

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.