“O‘zbekiston texnologik metallar kombinati” АЖ дунёнинг етакчи таълим муассасаларидан бири — Massachusetts Institute of Technology (MIT) билан ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. MIT Open Learning глобал ташаббуслар бўйича катта маслаҳатчиси Виджай Кумар сунъий интеллектнинг саноат тармоқларига таъсири ортиб бораётгани ва Ўзбекистон бу жараёнда муҳим марказга айланаётганини таъкидлади.
Юртимиз масжидларида 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланди: Андижон вилояти 06:40 Фарғона вилояти 06:40 Наманган вилояти 06:40 Тошкент шаҳар 06:50 Тошкент вилояти 06:50 Сирдарё вилояти 06:55 Жиззах вилояти 07:00 Самарқанд вилояти 07:00 Навоий вилояти 07:05 Бухоро вилояти 07:05 Қашқадарё вилояти 07:05 Сурхондарё вилояти 07:05 Хоразм вилояти 07:25 Қорақалпоғистон Рес. 07:30
19 март куни Шавкат Мирзиёев Ильхам Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, икки мамлакат қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намозлари адо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида 200 дан ортиқ майдонларда халқ сайиллари, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Маълум қилинишича, Чокардиза қабристони ҳудудида жойлашган мажмуа 10,2 гектар майдонда қайта барпо этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев муқаддас Рамазон ойини муносиб ўтказиш ва Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзолади. Ҳужжатда таъкидланишича, амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида жойларда ҳокимликлар ва жамоатчилик иштирокида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш, ифторликлар ва хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида баҳор мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида узилишлар ва босим пасайиши кузатилади. Асосий муддатлар:— 30 март – 1 апрель: Учтепа, Шайхонтоҳур, Яшнобод— 1–3 апрель: Яккасарой, Чилонзор, Сергели— 2–3 апрель: Олмазор— 6–8 апрель: Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Янгиҳаёт, Миробод— 8–10 апрель: Юнусобод, Чилонзор— 13–16 апрель: Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Яккасарой, Миробод— 20–24 апрель: Юнусобод, Шайхонтоҳур, Сергели, Янгиҳаёт— 27–30 апрель: Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод— 4–13 май: Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Яшнобод, Сергели, Учтепа туманларида совуқ сув бўлмайди.
Иран расмийлари ихтиёрий «Басиж» тузилмаси қўмондони Голамреза Сулеймани ва Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани ҳалок бўлганини тасдиқлади. Расмий маълумот 17 март куни кечқурун эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддан Нарпай туманига янги Hyundai Rotem компанияси томонидан етказиб берилган юқори тезликдаги поездда жамоатчилик вакиллари билан бирга етиб келди. Поезд буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган бўлиб, у Ўзбекистонга келтирилиши режалаштирилган олтита «Hyundai Rotem» таркибидан биринчисидир.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўшни давлатдан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Хусусан, олдиндан кузатувга олинган Ургут туманида яшовчи, 1989 ва 1992 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро айланма йўллар орқали Тожикистон Республикасининг Панжикент туманига бориб, наркосавдогарлардан соф оғирлиги 14 кг 766 гр “опий” ва 14 кг 958 гр “гашиш” моддаларини олиб, “ўзбек-тожик” давлат чегарасини бузган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайит ва Наврўз байрамлари муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Расмий маълумотларга кўра, 20 март — Рамазон ҳайит муносабати билан умуммиллий дам олиш куни деб эълон қилинган.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ишчи ташриф билан жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Инсоният тарихида эҳсон ва хайрия ишлари жамиятни бирлаштирувчи, муҳтожларга ёрдам берувчи эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади. Ислом динида ҳам муҳтожларга ёрдам бериш, садақа ва закот бериш инсоннинг савобини кўпайтирувчи, жамиятда меҳр-шафқатни мустаҳкамловчи амал сифатида таъкидланган.
30–31 март кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Россия конференцияси «Ўзбекистон – Россия: Евроосиё маконида стратегик шериклик» бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда «Валдай» халқаро мунозара клуби иштирок этмоқда.
Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган байрам концерти ўтказилди. Тадбир Гулистон шаҳрида жойлашган Мусиқали драма театрида ташкил этилди.
16 март куни соат 16:30 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Лашкарбеги” маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тушган хабардан сўнг қутқарув экипажлари соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб борган.
18–19 март кунлари кутилaётган ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида сел келиши эҳтимоли бор.
БМТнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида ўтган БМТ Хотин-қизлар мақоми бўйича комиссиясининг 70-сессияси доирасида Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибаси тақдим этилди. 11 март куни бўлиб ўтган «Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда рақамли ва интеллектуал технологиялардан фойдаланиш» мавзусидаги қўшимча тадбирни Хитой, Малайзия ва Миср, шунингдек UN Women ҳамда ЮНФПА ҳамкорликда ташкил этди.
Ёшлик-1 кони ва Қалмоққир конида жами 45 миллион тонна мис ва 5 минг тоннадан ортиқ олтин захиралари жамланган. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ресурслар мамлакат саноати учун камида 100 йиллик барқарор хомашё базасини таъминлайди.
Қозоғистонда янги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилаётган референдумда овоз бериш жараёни якунига яқинлашмоқда. Овоз бериш сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва халқаро кузатувчиларнинг катта эътибори остида ўтмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланадиган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2026 йил февраль ойида ўтган ойга ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошди. Бу эса хўжалик юритувчи субъектлар ишбилармонлик фаоллигининг кучайганини акс эттиради.
14 март куни Тошкент шаҳридаги Астрономия боғида “ArTepa” санъат галереясининг очилиш маросими ҳамда ушбу тадбир доирасида “Дилором Мамедованинг 100 та ноёб асари” номли кўргазма бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита қўллаб-қувватлаши туфайли Янги Ўзбекистонда маданий ва бадиий уйғонишнинг янги босқичи бошланди.
15 март куни Ўзбекистонда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ёмғир ва туман бўлиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.
Киев режими ўзининг сўнгги кунларини тўлиқ ноинсофийлик ва ўзаро таҳдидлар муҳитида яшамоқда. Ҳокимият ҳар томондан ёрилаётган Владимир Зеленский ўз депутатларини фронтга жўнатиш билан қўрқитишга қарор қилди. «Ёки парламентда қонун бўйича хизмат қиласиз, ёки мен сизлар фронтга бора олишингиз учун мобилизацияга ўзгартишлар киритиш учун овоз беришга тайёрман», — деди у қўрқинчли раҳбар сифатида кўринишга уриниб.
2026 йил 29 март куни соат 07:00 да Ўзбекистоннинг энг шимолий шаҳри — Нукуснинг марказий кўчаларида Silk Road халқаро лойиҳасининг югуриш тадбирлари туркумига старт берилади. Дастурга 10 ва 5 км масофаларга мўлжалланган Silk Road Nukus оммавий югуриш мусобақалари, Talaba Yugur талабалар старти, ногиронлиги бўлган шахслар иштирокидаги Inson Uchun инклюзив оммавий югуриш мусобақаси ҳамда 500 ва 250 метр масофалардаги Kids Run болалар оммавий югуриш мусобақалари киритилган.
Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноатида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари амал қилади. Унга мувофиқ, белгиланган шартларга жавоб берадиган корхоналар учун фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ эса 1 фоиз этиб белгиланади.
Президент томонидан Халқ қабулхоналари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жалб қилиш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш учун алоҳида назорат гуруҳини ташкил этиш топширилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда электр ва газ таъминоти соҳасидаги коррупцион ҳолатлар фош этилди. Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой тумани электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси тадбиркорга тегишли МЧЖ биносига ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панели ва бошқа ишлар бўйича техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, айрим жойларда шамол таъсирида чанг-тўзонлар ҳам кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.