Халқаро Хотин-қизлар Куни: Аёл Тадбиркорларни Қўллаб-қувватлаш
Фарғона, Ўзбекистон, 2025-йил 6-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғонада “Келажакни барпо қиламиз: Халқаро хотин-қизлар кунида аёл тадбиркорларни қадрлаймиз” номли давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбир БМТ Тараққиёт Дастури томонидан «Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилди. Унда сиёсатчилар, экспертлар ҳамда аёл тадбиркорлар Ўзбекистонда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш билан боғлиқ муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилдилар.
Халқаро хотин-қизлар кунининг глобал мавзуси – «Барча аёллар ва қизлар учун: Ҳуқуқлар. Тенглик. Имкониятлар.” доирасида ўтказилган давра суҳбати аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини ошириш ва уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ривожланишининг қўллаб-қувватлаш муҳимлигига эътибор қаратади.
Тадбирнинг асосий воқеаси «Ҳамроҳ» компанияси томонидан янги ташаббусининг расман йўлга қўйилиши бўлди. Ушбу ташаббус БМТ Тараққиёт Дастури (УНДП) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади ҳамда мамлакатда аёл тадбиркорлигини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
БМТ Тараққиёт Дастурининг доимий вакиласи Акико Фужии аёлларнинг бизнесдаги муваффақияти учун қулай муҳит яратиш муҳимлигини та’кидлади «Аёл тадбиркорларга инвестиция киритиш – барқарор ривожланишга инвестиция киритишдир. Аёллар муваффақиятли бизнес юритиш учун зарур шароитларга эга бўлганда, бутун жамият бундан фойда кўради. БМТ Тараққиёт Дастури аёллар учун тўсиқларни бартараф этиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш йўлида Ўзбекистон бўйлаб ҳамкорларимиз билан ишлашда давом этади.”
Ҳамроҳ» компанияси директори Дилфуза Нурматованинг такидлашича, ушбу қўшма лойиҳа аёллар учун таълим ва касбий ривожланиш, шунингдек, менторлик ва акселерация дастурларини ўз ичига олган эксперт ёрдами орқали иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади. У шунингдек «Ҳамроҳ» Ўзбекистонда аёл тадбиркорлар учун бепул консалтинг хизматларини тақдим этувчи илк компания эканлигини айтиб, унинг асосий мақсади аёлларга муваффақиятли бизнес юритишда илҳом бериш эканлигини қайд этди.

Тадбир давомида Финляндия ҳукумати томонидан молиялаштирилган Аид фор Траде лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот тақдим этилди. Ушбу тадқиқот аёл тадбиркорларнинг дуч келаётган асосий тўсиқларини – оилага ғамхўрлик мажбуриятлари, чекланган молиялаштириш имконияти ва тармоқдаги тўсиқларни ўрганди. БМТ Тараққиёт Дастури экспертлари тадқиқот натижаларини тақдим этиб, хотин-қизлар учун ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, молиявий имкониятларни кенгайтириш ва та’лим имкониятларини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Тадбир якунида бу хулосалар бутун мамлакат бўйлаб муваффақиятли аёл тадбиркорларнинг ҳикоялари билан бойитилди. Улар ўзларининг дуч келган қийинчиликлари ва эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар.