Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Япония делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Ёшимичи Тэрада бошчилик қилди.
2026 йил 5 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Ильҳам Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатнинг асосий мавзуси Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида минтақавий хавфсизлик ва гуманитар ҳамкорлик масалалари бўлди.
Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун @tiv_yordam_bot Telegram ботини ишга туширди. Бот орқали юртдошларимиз консуллик масалалари бўйича мурожаат қилиш, жойлашуви ҳақида маълумот қолдириш ва зарур ҳолларда тезкор ёрдам сўрашлари мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида муқобил автомобил йўли қуриш лойиҳаси тақдим қилинди. Лойиҳа доирасида 171 километрлик янги автомобил йўли барпо этиш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистрал қуриш лойиҳаси тақдим этилди. Мазкур йўлнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади.
Президент транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди. Унда лойиҳаларни молиялаштириш манбалари ва хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин Шарқ давлатларида ҳарбий кескинлик кучайгани ортиданўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 5 март соат 10:00 ҳолатигажами 9361 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга эвакуация қилинди.
2026 йил 24 февраль куни Sustainable Fitch агентлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинатинингбарқарор ривожланиш рейтингини «3» даражасида тасдиқлади ва умумий баллни 56 дан 59 га оширди. Бу натижа комбинатнинг ESG (экология, ижтимоий масъулият ва корпоратив бошқарув) стратегиясини самарали амалга ошириши, корпоратив бошқарув ва хатарларни бошқариш тизимининг кучлилиги ҳамда ижтимоий ва экологик йўналишлардаги ютуқларини кўрсатади.
Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида умумий қиймати 203 млн доллар бўлган 16 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Уларнинг энг муҳимларидан бири — қон плазмасидан инсон альбумини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлиб, лойиҳанинг қиймати 30 млн долларга тенг.
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларни рақамли муҳитга жалб этишга қаратилган «ОЧИҚ ҚАДАМ» махсус инклюзив лойиҳасининг биринчи — таълим босқичи якунланди. Ташаббус Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда FOCUS кинематография ва театр санъати мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди.
Яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда. Йиғилиш давомида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, шунингдек замонавий технологиялар трансферини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
27–29 март кунлари Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида сабля йўналишида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Мусобақаларни «Олимпия шаҳарчаси» мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.
Наманган вилоятида 26 та дорихона ва дори воситалари улгуржи етказиб берувчиларига нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар қилди.
Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб кескин ошди. Шу сабабли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда.
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бекатларида жойлашган барча савдо дўконлари босқичма-босқич кўчирилади. Энди бекатлар ҳудудида дўконлар фаолият юритмайди.
Яқин Шарқдаги мавжуд вазият шароитида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қатарда дафн этилди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган бола Қатарда бўлиб турган вақтида транспорт воситаси бошқарувини йўқотиш оқибатида содир бўлган ЙТҲда оғир бош жароҳати олган.
Тошкент шаҳрида 2026 йил 5 апрел куни ўтказиладиган Тошкент International Marathon учун иштирокчилар рўйхатдан ўтиши очилди. Старт ва финиш Humo Arenaда бўлади.
Берлин шаҳрида ўтказилган халқаро туризм кўргазмаси доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Мулоқотларда мамлакат туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин Шарқдаги беқарор вазият фон ида 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Қатар пойтахти — Доҳа шаҳридаги меҳмонхоналарга вақтинча жойлаштирилган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг қўшма қарори билан интеллектуал мулкдан қонунга хилоф равишда фойдалангани сабабли фаолияти чекланган веб-сайтлар ҳақидаги маълумотларни халқаро платформага киритиш тартиби тасдиқланди. Мазкур платформа Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан юритилади ва унга аъзо давлатлар муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган сайт ҳамда иловалар тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.
2 март куни Берлин шаҳрида ўтказилган халқаро туризм кўргазмаси доирасида туризм вазирлари саммити ташкил этилди. Анжуман ривожланаётган йўналишлар имкониятларини кенгайтириш ва соҳанинг салоҳиятини самарадорликка йўналтириш масалаларига бағишланди.
Iran International агентлиги манбаларига кўра, Эрон Оятуллолар кенгаши Мужтабо Хоменейни Ислом Республикасининг янги олий раҳбари этиб сайлаган. Мужтабо — марҳум оятулло Али Хоменаийнинг ўғли.
Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг икки нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний мукофот пули олишга уринишда гумонланмоқда.
3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларини тубдан кучайтиришга қаратилган ташаббуслар пакетини тасдиқлади. Янги чоралар жинсий жиноятлар учун жавобгарликни кескин ошириш, фавқулодда ёрдамнинг рақамли механизмларини жорий этиш ҳамда ёш оналар учун ижтимоий кафолатларни кенгайтиришни назарда тутади.
2026 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли “Жасорат” медали билан мукофотланди. У Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори сифатида фаолият юритган.
2026 йил 3 март куни соат 18:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида ифлосланиш кўрсаткичлари эълон қилинди. Маълум бўлишича, PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 85 мкг/м³ ни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи “А” дивизионидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади. Гонконг шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг очилиш ўйинида ўзбекистонликлар мезбонлар устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тошкент шаҳрида аввал ҳам Ўзбекистон–Беларусь ишбилармонлар кенгашининг бешинчи йиғилиши ўтказилган эди. Унда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Йўл ҳаракати давомида авариявий ҳолат келтириб чиқарган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қоидабузарлик содир этилган транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.
Республика бўйлаб табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар узайтирилди. Янгиланган об-ҳаво прогнозига кўра, совуқ ҳаво массасининг мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.