Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда.
Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатларида белгиланган техник синов ишлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди.
Унга кўра, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиш белгиланган. Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилиши қайд этилган.
“Online-mahalla” платформасининг “Аҳоли томорқаси” модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда (апрель, октябрь ойларида) киритилади. Бу ҳақида Президентнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Закот нисоби 40 миллион сўм этиб белгиланди.
Тошкент метросининг янги иккита бекати — “Турон” ва “Қипчоқ” йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, ўзи юксак марраларни эгаллабгина қолмай, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган ажойиб аёллар билан кўришдик. Учрашув давомида тажрибамиз, ютуқларимиз, мотивация ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашдик.
Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Белизнинг БМТдаги доимий вакили Карлос Фуллер имзолади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича: таълим – 2 359 нафар; санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар; табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар; муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар; бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар; ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар; қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар; хизматлар – 179 нафар; ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
Нодирбек Абдусатторов Прага-2024 шахмат фестивали ғолибига айланиб, live рейтингда жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида IT ва аутсорсинг компанияларда ўз фаолиятларини юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар: — расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади; — БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” ушбу хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини билдирди.
7 март куни соат 00:33 Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор.
20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.
Ўзгидромет 7 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Бундай натижага эришишимизга аёлларни зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар сабаб бўлди. Албатта, биз бирданига энг ривожланган онгли жамиятда яшай бошладик, зўравонликни таг-туги билан йўқ қилдик, дея олмаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги мактабга қўлида болта билан келган фуқаро Миллий гвардия қоровули томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар қилди.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб кўчмас мулкни мажбурий суғурта қилиш, электрон суғурта полислари ва агентлик рейтинглари – суғурта тизими янгиланади, деб хабар бермоқда Подробно.уз мухбири. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрдан Ўзбекистон резидентлари ва тадбиркорлари суғурта хизматларининг кўп турларидан фойдаланишлари осонлашади.
Марғилон шаҳрида ўқитувчи дарсда гаплашиб ўтирган 5-синф ўқувчисига телефонини отиб, унинг бошини ёрди. Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқ орқали мазкур ҳолат акс этган видео келиб тушган ва ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 28-февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади.
Элчи Зеҳавит Бен Ҳиллел 21 ёшли Бар 7 октябрь куни бошдан кечирган даҳшатли воқеаларни бирма-бир сўзлаб бериш учун хонани тўлдирган исроиллик дипломатлар олдида турар экан, ўз сўзини: “Мен қаҳрамон эмасман, шунинг учун мени бундай дея кўрманг”, деб бошлади. Хамаснинг ваҳшийларча ҳужуми тонгида дунёлар вайрон бўлди, оилалар пароканда бўлди, байрам иштирокчилари эса уларнинг кўз ўнгида дўстлари ва яқинларининг гаровга олинаётгани, зўрланаётгани ёки шафқатсизларча ўлдирилаётганига ожизона қараб турдилар.
Автотранспорт воситларини рўйхатга олиш ва диагностика марказига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги гавжум чорраҳалар ва кўчаларни тартибга солиш, бу орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди. Лойиҳа ўз олдига учта асосий вазифа қўйган — пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги, жамоат транспортига устуворлик, ўтказиш қобилиятини ошириш ва йўл транспорт ҳодисалари сонини камайтириш.
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Анваржон Очилов Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида” Президент Фармони эълон қилинди. Фармон билан давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.