Билдирилишича, Учтепа тумани Ширин чорраҳасидаги иссиқ сув қувурларида муаммо юзага келган. Унга кўра, 5- ва 9-қозонхона магистраль қувурлари босим остида текширилаётган вақтда қувурлар ёрилган.
«Ҳозирда мазкур муаммо тўла бартараф этилган», дейди манба.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босган эди.
Шунингдек, 16 июль куни Тошкент шаҳри «Файзиобод ГАИ» ҳудудида гидравлик синов вақтида иссиқ сув қувури ёрилиб кетганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.